МДҲда НАТО ҳарбий инфратузилмасининг кучайишидан шикоят қилишди
Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги чегаралари яқинида НАТО ҳарбий инфратузилмасининг кучайтирилиши «алоҳида ташвишга сабаб бўлмоқда», дейилади МДҲ ижро қўмитаси раиси Сергей Лебедевнинг бугун бўлиб ўтган Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчиларига мурожаатида.
«НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Ҳамдўстлик ғарбий чегараларига бевосита яқин масофада фаоллашиши ҳамда кучайтирилиши алоҳида ташвишга сабаб бўлмоқда», - дейилади мурожаатда. Шу билан бирга, Ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлашда Кенгашнинг етакчи роли таъкидланади.
Шунингдек, Сурияда ИШИДга қарши курашда эришилган ютуқларга қарамасдан, ушбу террорчилик ташкилотидан МДҲ давлатлари учун хавф камаймайди.
«Ҳозирда террорчилик фаоллигининг Сурия-Ироқ зонасидан Ҳамдўстлигимиз жанубий чегараларига кўчмоқда. Қўпорувчилик ишини олиб бориш учун тайёрланган жангарилар ва террорчилар бу минтақадан МДҲ мамлакатларига қайтмоқдалар», - дея таъкидлаб ўтди Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашганди.
Мавзуга оид
22:00 / 18.09.2024
Финландия ва Эстония Болтиқ денгизида Россия флотини блоклаш режасини тайёрламоқда
00:03 / 18.09.2024
НАТО бир неча ойдан кейин Яқин Шарқда бюросини очади
12:50 / 17.09.2024
РФ Тергов қўмитаси Мудофаа вазирлиги мансабдорларига қарши янги иш очди
09:32 / 14.09.2024