Спорт | 10:33 / 12.10.2018
4615
2 дақиқада ўқилади

Ўсмирлар Олимпиадаси. Бешинчи кунда бешинчи медаль

Фото: Анвар Ильясов

Буэнос-Айресда ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг бешинчи кунида Ўзбекистон делегацияси 5-медални қўлга киритди.

Мусобақада оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини муваффақиятли бошлади.

-77 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида қатнашган Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 140, силтаб кўтаришда 168 кг тошни ўзига бўйсундирди ва умумий ҳисобда 308 кг натижа билан кумуш медаль совриндори бўлди. У 309 кг кўрсаткичга эришган арманистонлик атлетдан кичик фарқ билан ортда қолиб, олтин медални бой берди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан 295 кг оғирликни забт этган мисрлик спортчи жой олди.

Фото: Анвар Ильясов

Шу тариқа, ҳозирга келиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар 7 октябрда Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш), 8 октябрда Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза), 10 октябрь куни Индира Ўлмасова (гимнастика, бронза) ва Жайҳунбек Назаров (дзюдо, олтин) шоҳсупага кўтарилган эди.

Мусобақалар 18 октябрда якунланади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид