Жаҳон | 10:55 / 13.10.2018
20047
1 дақиқада ўқилади

«Ҳақиқатдан ҳам тупурганман». Меланья Трамп можароли вазиятга изоҳ берди

Фото: REUTERS

АҚШ биринчи хоними Меланья Трамп Қўшма Штатлар чегарасида вояга етмаганлар учун марказларга боришидан аввал нима сабабдан «Мен ҳақиқатдан ҳам тупурганман» ёзувли курткани кийиб олганига изоҳ берди. Бу ҳақда ABC News хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ёзув болаларга қаратилмаган, балки «уни танқид қилувчи сўл-либерал оммавий ахборот воситаларига» йўналтирилганди.

«Мен уларга ҳақиқатдан ҳам тупурганимни кўрсатиб қўймоқчи эдим. Сизлар ҳар қандай нарсани танқид қилишингиз мумкин, аммо бу менга ўзим тўғри деб ҳисоблаган нарсани қилишимга тўсқинлик қилмайди», - дея изоҳ берди АҚШ биринчи хоними.

Меланья Трампнинг қўшимча қилишича, одамлар ва оммавий ахборот воситалари кийим-кечагига эмас, балки унинг ҳаракатлари ҳамда ташаббусларига эътибор беришини хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters АҚШнинг обрўси пасайиб кетгани ҳақида ёзганди.

Мавзуга оид