Жамият | 19:10 / 15.10.2018
65164
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Бир кўргандаёқ ёқтириб қоласиз. Ушбу янги хонадон айнан Сиз учун

Ҳамма ҳам ўзининг шинам ва кўркам уй-жойи, бошпанаси бўлишини хоҳлайди.

Бугунги кун кишиларида уй-жой сотиб олишдаги танлов имкониятларининг кенглиги боис, уй-жойларнинг нафақат замонавий технологияларда барпо этилганлиги, материалларнинг юқори сифатлилиги, шу билан бирга, жойлашувнинг қулайлиги ва ривожланган инфратузилманинг мавжудлиги ҳам муҳим шартлардан бирига айланмоқда.

Шу ўринда йилдан-йилга кўчмас мулкка бўлган талабларнинг мураккаблашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу, ўз ўрнида, уй-жой сотиб олишни режа қилиб юрган юртдошларимизни кўчмас мулкнинг қайси ҳудудда жойлашганлигига ҳам жиддий эътибор беришга ундайди.

Бугун биз сизга тавсия этаётганимиз, тажрибали қурувчиларнинг креатив ва профессионал ёндашуви асосида бунёд этилган ҳамда сотувга қўйилган янги уй-жой ўзида юқоридаги барча жиҳатларни акс эттиргани билан алоҳида эътиборни тортади.

Ушбу хонадон Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, “Мойқўрғон” маҳалласида жойлашган бўлиб, нафақат меъморий тузилиши балки, яшаш, дам олиш учун қулай шарт-шароитлари билан ҳам лол қолдиради.

Уй майдони 0.3 сотихни ташкил қилади. Уйнинг олд  қисмида 3 метрга 6 метр ҳажмдаги бассейн қурилган бўлиб, бу хонадон эгаларининг ёзни салқин ва мароқли ўтказиши учун хизмат қилади.

Меъморлар ушбу замонавий уй-жой қурилишида табиатнинг ҳамоҳанглигини ҳам ёддан чиқаришмаган. Кенг бассейн ёнида ажойиб ландшафт дизайни асосида экилган манзарали дарахт ва ўсимликлар хонадон эгалари ҳамда меҳмонларига ҳақиқий жонли табиат руҳини ҳис этиш имконини беради.

Ичкари томонга кириб борар экансиз кенг ва чиройли шаклдаги залга кўзингиз тушади. Ўз ўрнида, зиналар орқали иккинчи ва учинчи қаватдаги хоналарга кўтариласиз.

Хоналарнинг ички қисми ҳам энг сўнгги, замонавий стандартлар асосида таъмирланган. Бу эса хонадон эгаларига уй жиҳозлашда катта қулайлик яратади.

Хонадоннинг туман марказидаги “Мойқўрғон” маҳалласида жойлашганлиги, тиббиёт ва таълим муассасаси, шунингдек, Mega Planet кўнгилочар савдо марказининг маҳалла ҳудудига яқинлигини инобатга олсак, бу айнан сиз қидираётган уй дейиш мумкин.

Ушбу янги хонадон ва харид бўйича батафсил маълумотни қуйидаги алоқа рақамлари орқали олишингиз мумкин:

(+99898) 308-72-66;

(+99890) 358-55-55;

Манзил: Юнусобод тумани, “Мойқўрғон” маҳалласи

Мўлжал: Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси рўпараси.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид