10:06 / 16.10.2018
6022

АҚШ бюджети дефицити олти йиллик максимумга етди

АҚШ Молия вазирлиги/Фото: AFP/ Brendan Smialowski

Молиявий йил якунлари бўйича АҚШ федерал бюджети дефицити 17%га ортиб, 779 млрд долларни ташкил этди. Бундай маълумотлар АҚШ Молия вазирлигининг ҳисоботида эълон қилинди.

Ҳисоботда қайд этилишича, ЯИМга нисбатан дефицит 3,9 фоизгача ўсди, бу охирги олти йил учун максимал кўрсаткичдир. Шу билан бирга, ҳужжат муаллифларининг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг иқтисодий муваффақиятлари ҳам бор. Хусусан, Қўшма Штатларнинг «ўта қудратли иқтисодий кучи»га ишора қилинган.

АҚШ Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, бюджет харажат қисми 3,2 фоизга (127 миллиард доллар) ошди, даромад эса фақатгина 0,4 фоизга ўсди (14 миллиард доллар). Аксарият харажатлар мудофаа бюджети (33 млрд долларга, 664,7 млрд) ва ижтимоий таъминотга (43 млрд долларга, 988 млрд) кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ иқтисодиёти 2020 йилда турғунликка тушиши мумкин экани хабар қилинганди.

Top