Самарқанд шаҳри куни оммавий сайил сифатида нишонланади

Фото: Samarkand.uz
18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни «Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳар» шиори остида, оммавий сайил шаклида ўтказилади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра «Зарафшон» газетаси мухбири Абдуғофур Шерхолов хабар бермоқда.
Кўҳна шаҳарда байрам тадбирлари 18 октябрь куни тонгда соҳибқирон Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланади. Сўнгра вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари томонидан Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилади.
Университет хиёбони, вилоят мусиқали драма театри, Амир Темур мақбараси ҳудудларида вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари, ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан кўргазмалар намойиш қилинади.
Шаҳар умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Азиз шаҳрим – Самарқандим», «Мен Самарқанд фарзандиман» мавзуларида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланади. Болажонлар учун вилоят қўғирчоқ театрида «Улуғбек юлдузи» спектакли намойиш этилади. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, «Саховат» интернат уйида яшаётган кексалар ва ногиронлар, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони ёзилади.
Вилоят мусиқали драма театрида Мақсуд Шайхзода асари асосида саҳналаштирилган «Мирзо Улуғбек» спектакли намойиш этилади. Театр олдидаги саҳнада концерт дастурлари уюштирилиб, шу ерда илк бор шаҳар миқёсида ташкил этилган «Энг обод маҳалла», «Энг фаол мактаб», «Энг кўркам мактабгача таълим муассасаси», «Йилнинг энг яхши патронаж ходими» каби кўрик-танловлар ғолибларига совғалар улашилади.
Шаҳарнинг Сартепа маскани, Кимёгарлар қўрғони, Фарҳод ва Сўлим шаҳарчаларида, Регистон майдони, Ислом Каримов кўчаси, Ҳунармандлар марказида, маданият ва истироҳат боғларида маданий тадбирлар, концерт дастурлари уюштирилади.
Ижтимоий тармоқларда #Samarkandday ҳэштеги остида ёшлар ўртасида «Самарқанд – энг гўзал шаҳар» суратлар тақдимоти, «Самарқанд тарихини биласизми?» танловлари ўтказилади.
Олий ўқув юртларида шеърият кечалари, «Зарафшон воҳаси – жаҳон цивилизацияси тарихи» мавзуида илмий конференция ташкил этилади.
Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шарофовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, вилоят ўлкашунослик музейида «Мақом кечаси», Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида «Самарқанд – кеча ва бугун» номли фотокўргазма ташкиллаштирилади.
«Спорт – ёшлик шижоати ва нафосати» шиори остида марафон, веломарофон, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бадиий гимнастика бўйича мусобақалар ўтказилади.
Шаҳарда ҳаракатланаётган жамоат транспортлари байрамга хос, Самарқанд шаҳри логотипи туширилган эмблемалар билан безатилади. Тошкент – Самарқанд – Қарши йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди мониторларига «Шарқ гавҳари» номли ролик, Регистон майдонида эса 3D шоу дастури намойиш қилинади.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш пилот лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистон | 14:14
-
Bloomberg: Хитой Россияга дрон етказиб беришни кўпайтирди
Жаҳон | 14:11
-
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги мавқейига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар айтилди
Ўзбекистон | 13:48
-
АҚШ Россия билан Европа узра ҳаво жанги сценарийларини ўрганмоқда
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов

21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин

11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:14 / 24.09.2024