12:04 / 20.10.2018
12500

«Айнтрахт» футболчиси Бундеслига ўйинида пента-трик қилди

Фото: Bundesliga

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович Германия чемпионати 8-туридан ўрин олган «Фортуна»га (7:1) қарши ўйинда 5та гол уриб, пента-трик қилди.

Ушбу муваффақиятли баҳсдан сўнг 20 ёшли сербиялик футболчи бир қатор ажойиб натижалар соҳиби сифатида тарихга кирадиган бўлди, хусусан:

- Германия чемпионатида энг ёш пента-трик муаллифи мақомига эга бўлди (кеча унинг 20 ёшга тўлганига роппа-роса 300 кун бўлган эди);

- чемпионатнинг бир ўйинида 5 марта рақиб дарвозасини ишғол этган «Айнтрахт» тарихидаги илк футболчига айланди;

- Бундеслигада ҳет-трик, покер ва пента-трик қайд этган илк сербиялик футболчи бўлди;

- лиганинг мавсум тўпурарлари рўйхатида «Боруссия Д» ҳужумчиси Пако Алькасерни битта голга ортда қолдириб, 7 та гол билан биринчи ўринга чиқиб олди.

Маълумот учун, Йович икки мавсумдан буён «Айнтрахт» сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи «Бенфика»га тегишли. Сербия термаси аъзоси ўтган мавсумда Франкфурт клубининг барча мусобақалардаги 27 ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол киритган эди.

Фото: Getty Images

 

Top