Трамп АҚШ ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқишини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Собиқ иттифоқ билан тузилган Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқишини маълум қилди.
Трампнинг айтишича, АҚШ келишувга тўлиқ амал қилмоқда, бироқ Россия унинг шартларини бажармаяпти. АҚШ президенти ундан аввалги президент Барак Обама “АҚШни бу келишувдан нима учун аввалроқ олиб чиқмагани”дан таажжуб билдирган.
“Биз келишув бузилишига йўл қўймаймиз. Россия келишувга амал қилмаяпти, шу сабабли афсуски, биз уни бекор қилишга мажбурмиз”, деб айтган Трамп Fox News телеканали эфирида.
Трамп келишувда кўрсатилган қуролни ривожлантириш зарурлигини қўшимча қилган.
Аввалроқ ОАВ Оқ уй яқин ҳафталарда Москвани келишувдан чиқиши ҳақида хабардор қилишини маълум қилган. Вашингтоннинг фикрича, Россия тақиқланган қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштиришни давом эттирмоқда.
Охирги вақт Россия ва АҚШ бир-бирини келишувни бузишда айблаб келган. АҚШ конгрессида Россияга қарши айбловларни мустаҳкамловчи ҳужжат ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Бу Вашингтонга ракеталар ҳужумига қарши мудофаа келишувидан чиққандек ушбу келишувдан чиқиш имконини бериши айтилган.
Москва ўз навбатида келишувнинг барча шартларига амал қилиб келаётганини кўплаб марта таъкидлаб ўтган ва АҚШга келишувнинг баъзи бандлари бажарилиши бўйича жиддий саволларга эгалигини айтган.
Келишув 1987 йилда Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан имзоланган. Ҳужжат учиш узоқлиги 500 кмдан 1000 кмгача ва 1000 кмдан 5500 кмгачани ташкил қилувчи ракета қуролларининг бутун бир синфини қисқартиришни кўзда тутган.
1991 йилда келишув тўлиқ бажарилган. Собиқ иттифоқ келишув доирасида 1752 та, АҚШ эса 859 та баллистик ракетани йўқ қилган.
Ҳужжатнинг амал қилиш муддати чекланмаган. Бироқ томонлардан ҳар бири келишувни бекор қилиш зарурлигига ишончли далилларни келтирган ҳолда ундан чиқиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31