Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ҳашаматли буюмларга 640 млн доллар сарфлади
Жанубий Корея парламенти депутати Юн Сан Хеннинг айтишича, 2017 йилда Шимолий Корея санкцияларга қарамай 640 миллион долларлик ҳашаматли буюмлар сотиб олган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хеннинг сўзларига кўра, ушбу харидларга Хитойдан импорт умумий ҳажмининг 17,8 фоизи тўғри келади. У 3,7 млрд долларни ташкил қилади.
«Ким Чен Ин Хитой ва бошқа мамлакатларда гидросамолёт, қимматбаҳо мусиқа асбоблари, энг сўнгги телевизор тизимлари, автомобиллар, спиртли ичимликлар, соатлар, мўйнали маҳсулотларни сотиб олган», - дея таъкидлаб ўтди Хен.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу харидларнинг аксарияти КХДР элитаси учун совғалар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти КХДР етакчисининг режаларини ошкор қилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026