14:18 / 23.10.2018
18059

Хитой АҚШнинг ракеталар бўйича талабига жавоб берди

Фото: Xinhua

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимга қўшилиши зарурлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Трамп ва унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг битим бўйича сўзларига эътибор қаратди. Хуа Чуниннинг таъкидлашича, Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битим АҚШ ва СССР ўртасидаги икки томонлама ҳужжат бўлган.

«Хитой ҳар доим ўзининг миллий мудофаа сиёсатининг мудофаа хусусиятига содиқ қолади, ўз давлат манфаатларини ҳимоя қилади. Хитой ҳеч бир мамлакат томонидан эҳтимолий шантажга тоқат қилиб ўтирмайди», - деди у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Путиннинг ядро зарбасидан кейинги «жаннат» ҳақидаги сўзларига изоҳ берганди.

 

Top