Жаҳон | 09:17 / 24.10.2018
2711
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Британия билан Ассанж бўйича музокаралардан бош тортди

Фото: REUTERS

Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсиянинг маълум қилишича, Эквадор бундан буён Буюк Британия томони билан Лондондаги элчихонадан озод этиш бўйича музокараларда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг манфаатларини ҳимоя қилмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Валенсиянинг қайд этишича, Эквадор ҳозирги пайтда фақат Ассанжнинг элчихонада яшаш шароитлари ҳақида қайғурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор Ассанждан интернетда камроқ ёзишни талаб қилганди.

Эквадор ҳукумати WikiLeaks асосчиси, мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида истиқомат қилаётган Жулиан Ассанж учун юриш-туриш қоидаларини эълон қилди. Хусусан, Ассанжга Интернетда сиёсий ёки бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган изоҳларни қолдириш тақиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид