Жаҳон | 14:07 / 26.10.2018
13424
2 дақиқада ўқилади

Хитой Эрон нефтидан воз кечмоқчи

Фото: Raheb Homavandi / Reuters

Хитой Эрондан нефть сотиб олишдан воз кечишга қарор қилди, дея хабар беради The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда. Аввалроқ, Пекин Теҳронни қўллаб-қувватлаб, унга нисбатан санкцияларга қарши чиқиб келаётганди.

Газета маълумотларига кўра, давлатнинг икки йирик нефть компанияси: China National Petroleum Corporation (CNPC) ва China Petrochemical Corp Эрон нефтини сотиб олишдан воз кечади. Бундан аввал улар кунига тахминан 600 минг баррель сотиб олган.

Бундан ташқари, CNPC’га қарашли, Хитойнинг энг йирик банкларидан бири Bank of Kunlun Эрон билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштирмоқда. Ҳозиргача айнан у орқали Эрон ёқилғиси етказиб берилгани учун тўловлар амалга оширилганди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, қарор икки асосий сабабга эга бўлиши мумкин: Эронга қарши санкциялар жорий қилган АҚШнинг босими ҳамда Саудия Арабистонидан нефть нархининг тушиши. Бунга подшоҳликда қазиб олиш ҳажмининг ўсиши олиб келган. Шу тариқа, ҳукумат журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ можарони бироз юмшатмоқчи.

Мавзуга оид