Жаҳон | 09:28 / 26.10.2018
5479
1 дақиқада ўқилади

Испанияда бананлар ичида 6 тонна кокаин моддаси аниқланди

Фото: REUTERS/Jon Nazca

Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Малагадаги саноат биносида сақланган банан қутилари ичида яширилган, 6 тоннадан кўпроқ кокаин моддасини аниқлашди. Маълум қилинишича, гиёҳванд моддаларни сотишга алоқадорликда гумон қилиниб 16 киши ҳибсга олинган.   

Омбор ҳудудида тинтувлар ўтказилган. Натижада 300 минг евродан кўпроқ пул, қурол ва люкс синфидаги автомобиллар аниқланиб, мусодара қилинган.

Полицияда маълум қилинишича, гумонланувчилар Коста-Рикадан банан ва бошқа мевалар импорт қилувчи компания орқали Лотин Америкасидан гиёҳванд моддалар етказиб беришни йўлга қўйган. 

Таъкидланишича, Испания полицияси ушбу ишни Португалия ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ёрдамида деярли бир йил тергов қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид