Ўзбекистон | 20:20 / 27.10.2018
11311
3 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирлиги тизимида кейинги вақтларда рўй берган янги тайинловлар ҳақида вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га маълумот берди.

Салауатдин Худайбергенов — 2018 йил 15 октябрдан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди.

С.Худайбергенов 1995–1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 1999–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006–2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда, 2012–2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимида, 2015 йилдан лавозимга тайинлангунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати лавозимида ишлаб келган.

Улуғбек Машарипович Машарипов — 2018 йил 23 октябрдан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

У.Машарипов 2012 йилдан буён Адлия вазирлиги тизимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Беҳзод Раҳматиллоевич Болиев — 2018 йил 16 октябрдан эгаллаб турган Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимидан Президент Администрацияси сектор мудири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан озод қилинди.

Улуғбек Тахиржанович Исматиллаев — 2018 йил 28 августдан Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2004–2017 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасида турли лавозимларда бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 2017 йилдан лавозимга тайинлангунга қадар Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Абдуҳалимович Абдуҳалимов — 2018 йил 8 октябрдан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Ш.Абдуҳалимов 2006–2014 йиллар Адлия вазирлигида масъул лавозимларда, 2014-2017 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида, 2017–2018 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Алишер Раҳматуллаевич Исоқов — 2018 йил 11 октябрдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Исоқов 2005–2018 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2018 йил май ойидан Ўзбекистон Республикаси Сенати девони маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид