Жамият | 22:25 / 27.10.2018
21705
2 дақиқада ўқилади
Вояга етмаганларга тажовуз қилган шахс жазога тортилди
Жорий йил октябрь ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида судланувчи Х.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «а» банди (қурол ва қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб) бўйича жиноят иши кўриб чиқилди.
Суднинг аниқлашича, Х.О. 14 август куни соат 20:30 да ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, “Кастет”дан қурол сифатида фойдаланиб, мактаби биноси олдида, вояга етмаган 2002 йилда туғилган И.Т. ва 2004 йилда туғилган А.К.га ҳужум қилган. И.Т.га тегишли нархи 1.580.000 сўм бўлган “ACER” русумли уяли телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Суд жиноят иши ҳужжатларни таҳлил қилди ва судланувчини Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топди. Судланувчига 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024