22:30 / 28.10.2018
46072

«Барселона» «Реал»га 5та гол урди

Испания чемпионатининг 10-турида «Реал» «Барселона» меҳмони бўлди. «Камп Ноу» стадионида кечган эл-класико баҳси мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фото: AFP/Getty Images

Биринчи бўлимни ўта кучли ўтказган каталонияликлар иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда рақиб хатоларидан унумли фойдаланишди.

Ўйин бошидаёқ Фелипе Коутиньо ҳисобни очди, бўлим ўрталарида Луис Суарес иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим бошида мадридликлар фаоллашди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди - Марсело жавоб голини урди. Аммо Луис Суарес кетма-кет икки гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди, захирада ўйинга тушган Артуро Видаль эса тўпга биринчи тегишидаёқ гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди - 5:1.

Фото: AFP/Getty Images
Фото: AFP/Getty Images
Фото: AFP/Getty Images
Фото: AFP/Getty Images

Эндиликда «Барселона» 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади, «Реал» 14 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.

Кейинги турда каталонлар жамоаси «Райо Вальекано» майдонига сафар қилади, мадридликлар «Вальядолид»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 3 ноябрга белгиланган.

Испания чемпионати
10-тур

Барселона – Реал Мадрид 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 30, пенальти Суарес, 2:1 – 50 Марсело, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 83 Суарес, 5:1 – 87 Видаль.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 84), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 69), Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 74), Суарес.
Реал Мадрид –  Куртуа, Варан (Васкес, 46), Марсело (Диас, 82), Начо, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл (Асенсио, 77), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (38), Начо (39), Бэйл (53), Суарес (77).

Top