Евроиттифоқ Тожикистонга янгилик сайтлари бўйича чақириқ билан чиқди
Европа иттифоқи Тожикистонни янгилик сайтлари ва ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш бўйича ишларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда душанба, 26 октябрь куни Душанбедаги инсон ҳуқуқлари бўйича ўнинчи мулоқот чоғида айтилди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс».
Тожикистоннинг хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги устувор йўналишлари қўллаб-қувватланиши билан бир қаторда, ЕИнинг таъкидлашича, ички барқарорлик ахборотга эркин кириш имкони йўқлиги билан мос келмайди, аслида улар бир-бирини тўлдириши керак.
ЕИ вакиллари қайд этишича, маълумотлардан фойдаланиш исталган демократик давлатнинг муҳим қисми саналади. Европа иттифоқи Тожикистон ҳукуматини барча журналистларга бу борада енгиллик беришга чақирган.
Учрашувда Европа иттифоқи делегациясига Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ҳузуридаги Марказий Осиё бўлими раҳбари Борис Ярошевич, Тожикистон делегациясига эса - Тожикистон президенти ижро девонининг Инсон ҳуқуқлари кафолати бошқармаси бошлиғи Абдужаббор Сатторзода бошчилик қилди.
Мавзуга оид
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024