Жаҳон | 16:28 / 29.10.2018
63088
4 дақиқада ўқилади

Истанбулда дунёдаги энг катта аэропорт очилмоқда (фото, видео)

Истанбулдаги учинчи аэропортнинг биринчи босқичи очилиш маросими бугун, 29 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокида бўлиб ўтади.

Фото: AP

Дунёнинг энг йирик аэропортни қуриш бўйича тендерда Limak-Kolin-Cengiz-MaPa-Kalyon компаниялари консорциуми 26,14 миллиард евролик таклиф билан ғалаба қозонди.

Фото: Nordic Office of Architecture

Маросим маҳаллий вақт билан соат 16:30да бошланади ва унда турли мамлакатларнинг 50дан зиёд юқори мартабали вакиллари иштирок этадилар. Улар орасида Албания президенти Илир Мета, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Косово президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мустафо Оқинжи, Македония президенти Георгий Иванов, Молдованинг президенти Игорь Додон, Покистон президенти Ариф Алви , Сербия президенти Александр Вучич, Судан президенти Умар Ҳасан Аҳмад ал Башир, Босния ва Герцеговина бош вазири Денис Звездич, Болгария бош вазири Бойко Борисов, Словения бош вазири ўринбосари ва инфратузилма вазири Аленка Братушек, Грузия ТИВ раҳбари Давид Залкалиани, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бор.

Ўзбекистондан маросимда бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов иштирок этиши режалаштирилган.

Очилбой Раматов

Фуқаролар сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилаётган очилиш маросими жойига йиғилишмоқда. Аэропортга йўлда Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг портретлари ўрнатилган.

Аэропорт ҳудудида президент Эрдўғаннинг қуйидаги сўзлари ёзилган плакатлар ўрнатилди: «Бу шунчаки аэропорт эмас, ғалаба рамзидир».

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

Аэропорт қурилишининг биринчи босқичини амалга ошириш учун олти миллиард евро ажратилди.

Аэропорт умумий майдони 76,5 миллион квадрат метрни ташкил этади.

Фото: REUTERS

Аэропортнинг бошқа босқичлари йўловчи оқими ҳажмига қараб, 2023 йилгача ишга туширилади.

Янги ҳаво қўналғасида олтита учиш-қўниш йўлаги, 500та самолёт учун тураргоҳ, 70 мингта автомобиль учун очиқ ва ёпиқ парковкага эга бўлади.

Қурилишнинг барча босқичлари якунлангач, Истанбул янги аэропорти дунёдаги энг йирик аэропорт бўлади ва  ҳар йили 200 миллион йўловчига хизмат қилади.

Фото: Anadolu Agency
Фото: Anadolu Agency
Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Биринчи босқичда аэропортдан ҳар кунлик бешта рейс амалга оширилади. 31 октябрь куни Turkish Airlines Анқарага Истанбул янги аэропортидан рейсни бажаради, биринчи ноябрда Анталияга парвоз юз беради, иккинчи ноябрда - Измирга. Биринчи халқаро рейс 1 ноябрь куни Истанбул учинчи аэропортидан Шимолий Кипр Турк Республикасига амалга оширилади. Озарбойжонга парвоз 8 ноябрга режалаштирилган.

Самолётлар ва техникани янги аэропортга ўтказиш йил охиригача якунланади. Шундан сўнг аэропорт кунига икки мингта самолётни қабул қила олади.

Фото: Nordic Office of Architecture

Фойдаланишга топширилганидан сўнг, аэропорт дунёнинг 250та авиакомпаниясидан самолётларни қабул қилади, улар 350дан ортиқ йўналишлар бўйича парвозни амалга оширади.

Аэропортга очилишидан олдин қатор халқаро мукофотлар топширилди.

Фото: AP

Ҳаво қўналғаси ҳудудида 2N узлуксиз электр таъминоти тизими, N+1 совитиш тизими ишлатилади. Аэропорт Uptime Institute компаниясидан Design стандарти бўйича сертификат олди.

Аэропорт лойиҳасининг муаллифлари 2015 йилда Chicago Athenaeum’дан биринчи мукофотни олишди.

Илғор технологиялар билан жиҳозланадиган аэропорт ҳудудида ер усти радарлари биринчи марта ишлатилади.

Фото: Nordic Office of Architecture

Аэропортдаги терминаллар ва автотураргоҳларда тўққиз мингта ақлли камера ўрнатилади.

Шунингдек, аэропорт шахслар ва автоуловлар рақамларини аниқлаш бўйича замонавий техника билан ҳам жиҳозланган.

Мавзуга оид