Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия НАТОга шартини маълум қилди
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг маълум қилишича, НАТО раҳбарияти қарама-қаршиликдан бош тортмайдиган бўлса, Россия билан нормал муносабатларга қайтиши имконсиздир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бугун бизга шу нарса аниқ маълумки, агар Россия - НАТО муносабатларига қайтсак, НАТОнинг ҳозирги қарама-қаршилик сиёсатидан бош тортиши юз бермаса, нормалликнинг тикланиши имконсиздир», - деди Грушко.
У бу ҳақда «НАТОнинг келажаги: ноаниқликлар манбалари ва эҳтимолий ривожланиш сценарийлари», деб номланган экспертлар муҳокамаси давомида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби барча муаммо Россиянинг ўзини тутишида эканини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026