Жаҳон | 23:14 / 30.10.2018
17719
2 дақиқада ўқилади

31 йил аввал ўғирланган фарзанд онасига қайтарилди

Фото: tpsnews.ca

Канадалик аёл 31 йилдан кейин 1987 йилда ўғирлаб кетилган ўғли билан учрашди.

Ўша вақтда 1 ёш 9 ойлик бўлган Жермейн Аллан Манн отаси билан учрашувдан кейин йўқолиб қолган. Болани Канаданинг Торонто шаҳри полицияси қидирган, сўнгра операцияга АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари қўшилган. Бироқ кўп йиллик уринишлар наф бермаган.

Аниқланишича, Жермейннинг отаси ўғлини АҚШга олиб кетган ва у ерда кўп йиллар давомида бошқа номлар остида яшириниб юрган. Болани эса онаси болалигида ўлиб кетган деб ҳисоблаб юрган.

Алдов ота давлат имтиёзлари билан уйни ижарага олмоқчи бўлганда фош бўлган. Дастлаб у томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар қалбаки экани аниқланган, сўнгра эркакнинг фотосурати юзни таниш тизимидан ўтказилганда, у Канадада йўқолган боланинг отаси эканлигини маълум қилган. Энди эркак ёлғон гувоҳлик учун жиноий жазога тортилиши ва Канадага экстрадиция қилиниши мумкин.   

Ҳозир 33 ёшда бўлган Жермейн у билан учрашиш учун Канададан келган онаси билан учрашган. “Менинг ҳиссиётларимни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Уни кўрганимда “Тангрим, бу менинг болам” деб юбордим”, деб эслаган аёл. Она-бола дийдорларига тўйиб олишгач, аёл ортга қайтиб кетган.

Мавзуга оид