Фоторепортаж: Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ёшлари медиафоруми
28 октябрь куни ўз ишини бошлаган “Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми: Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” деб номланган ёшлар фестивали 30 октябрь куни Бухорода давом этди.
Россия Федерациядан ташриф буюрган 82 нафар делегациянинг бир қисми, фаол ёшлар ва ОАВ вакиллари Бухоро шаҳрига ташриф буюришди.
Бухоро Ёшлар марказида “Ёшлар медиа маконининг замонавий трендлари” мавзусида бўлиб ўтган медиа форумда Россия делегацияси аъзолари, ёш журналистлар билан бир қаторда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан вилоят ва “Истиқлол” телерадиокомпаниялари, “Бухоро ёшлари” газетаси, “Ўзбекистон” радиоси ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Ёшлар овози”, “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг вилоят мухбирлари, ҳокимлик ва бошқа давлат ташкилотларининг матбуот котиблари иштирок этишди.
Медиа форумда ўзбекистонлик спикерлар “Ёшлар ҳаётини ёритиш”, “Электрон ОАВда ёшларнинг ролини ошириш”, “Ёш журналист кадрларни тайёрлаш” билан боғлиқ чиқишлар қилишди.
Россиялик мутахассислар эса “Ахборот етказиб беришда аудитория билан ишлаш”, “Мамлакатлараро мулоқотни йўлга қўйишда интернетнинг ўрни ва роли”, “Интернетдаги глобал чақириқлар билан курашиш”, “Халқаро йирик тадбирларни ёритишда журналист иши” каби мавзулар бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой кечган медиа-форум сўнгида томонлар ёшлар учун мўлжалланган медиа-маконнинг асосий унсурлари, улардан самарали фойдаланиш ва мустаҳкам ҳамкорлик бўйича келишиб олишди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024