Жаҳон | 16:32 / 30.10.2018
12877
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни бекор қилади

Фото: Alex Brandon / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш ниятида, унга кўра Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган мигрантлар фарзандлари бундан буён Америка фуқаролигини олишмайди. Трамп бу ҳақда Axios on HBO ҳужжатли сериали учун берган интервьюсида маълум қилган.

Трампнинг таъкидлашича, унга «ҳамма» бу қарорни қабул қилиш учун конституциявий тузатишлар кераклигини айтган.

«Лекин, биласизми нима? Бунга эҳтиёж йўқ», - деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, у АҚШ конгрессидаги актни четлаб ўтиб, ўз фармони билан бундай қарор қабул қилиши мумкин.

Шунингдек, Америка етакчиси инсоннинг АҚШга келиши, фарзандлар кўриши ва уларнинг автоматик равишда Қўшма Штатлар фуқаросига айланиши билан боғлиқ вазиятни «кулгили», деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг оралиқ сайловлар олдидан режалари маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид