Жаҳон | 08:05 / 30.10.2018
4814
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг оралиқ сайловлар олдидан режалари маълум қилинди

Фото: Kevin Lamarque/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан бир қатор митинглар ўтказади. Бу ҳақда «РИА Новости» президентнинг режаларидан хабардор манбага асосан маълум қилди.

Журналистлар учун матбуот анжуманида манбанинг маълум қилишича, Трамп республикачи номзодларни қўллаб-қувватлаш учун 11та митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, у сенатга сайловларда кураш энг қизғин бўлган штатларга ташриф буюради. Жумладан, бундай штатлар орасида Флорида, Миссури, Огайо, Монтана, Жоржия ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувнинг асосий мақсадини айтганди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режалаштирилаётган учрашувидан кўзланган асосий мақсад «соатларни текшириб олиш». 

Мавзуга оид