Ўзбекистон | 22:36 / 31.10.2018
3104
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро мусобақалар ўтказилади

Ноябрь ойида дунёнинг энг моҳир қиличбозлари Тошкентга ташриф буюрадилар. Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим-режасига кўра, Тошкентда 11 ноябрь куни қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида “Сателлит» халқаро турнири ташкил қилинади.

17-18 ноябрь кунлари эса қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Беллашувлар Республика бадиий гимнастика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида ўтказилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид