Ўзбекистон | 11:01 / 01.11.2018
83202
1 дақиқада ўқилади

Зокир Раҳимовга суд ҳукми ўқилди 

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўта оғир моддалари бўйича айбланаётган Зокир Раҳимов устидан олиб борилаётган суд иши ўз ниҳоясига етди.

2018 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Зокир Раҳимовга ҳукм ўқилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz’нинг маҳкама жараёнида қатнашган мухбири. 

Зокир Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 159-моддаси 4-қисми, 242(2)-моддаси 2-қисми, 223-моддаси 2-қисми, “б”, “в” бандлари, 244(1)-моддаси, 1-қисми билан айбдор деб топилди.

Зокир Раҳимовга узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди. 

Мавзуга оид