Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс Қошиқчи иши туфайли Саудия жамғармаси билан ҳамкорликни тўхтатди
Миллиардер Билл Гейтс журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилгани муносабати билан Саудиянинг Misk хайрия жамғармаси билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
«Жамол Қошиқчининг ўғирланиши ва ўлдирилиши жуда катта ташвишга сабаб бўлмоқда», - дея маълум қилди Гейтс фондининг вакили.
Унинг сўзларига кўра, фонд ҳозирги ҳодисаларни ташвиш билан кузатмоқда. Аввалроқ эр-хотин Гейтслар хайрия жамғармаси билан қўшма хайрия ташаббусини ишга туширишмоқчи эди, у турли мамлакатлардан бўлган ёшларнинг соғлиқни сақлаш ва ривожланиш соҳасидаги инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Саудияга қарши санкциялар бўйича қачон бир қарорга келиши айтилганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026