Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Франция Россияни ЕХҲТ дронига ҳужумда айблади
Германия ва Франция вакилларининг маълум қилишича, Украина шарқида ЕҲҲТ миссиясининг учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилгани учун Россия жавобгардир. Бу ҳақда Берлин ва Париж қўшма баёнотида айтилади, дея хабар беради Reuters.
Баёнотда айтилишича, ЕХҲТ учувчисиз учар қурилмаси 27 октябрь куни Донецк ва Луганск «халқ республикалари» («ДХР» ва «ЛХР») томонидан назорат қилинадиган ҳудуд узра уриб туширилган. Баёнот тузувчилари таъкидлашича, Россиянинг ҳодисага алоқадорлиги бўйича хулосага мониторинг миссияси томонидан тўпланган маълумотлар ёрдамида келиш мумкин.
«Россия ва у томонидан қўллаб-қувватланаётган сепаратчилар учувчисиз учар қурилманинг уриб туширилиши учун масъулдирлар», - дея хабар қилинади қўшма баёнотда.
Расмий Москва Украина жанубий-шарқидаги ҳарбий можарога алоқаси борлигини рад этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕХҲТ собиқ вакили Донбассдаги аҳоли азоб-уқубатларини қандай тўхтатиш мумкинлигини тушунтирганди.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
20:27 / 26.06.2026