Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Эронга қарши санкциялар бўйича ўз позициясини юмшатмоқчи
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласи бўйича ўз позициясини юмшатишга тайёр. Бу ҳақда Washington Free Beacon АҚШ ҳукуматидаги манбаларга асосан ёзмоқда.
Манба маълумотларига кўра, Давлат департаменти ходимлари давлат котиби Майк Помпеони Теҳронни ахборот узатиш ва SWIFT тўловларни амалга ошириш халқаро банк тизимидан чиқариб ташламасликка кўндиришган. Шунингдек, уларнинг айтишларича, айрим давлатлар Эрон нефтини сотиб олишда давом этиши учун Америка Қўшма Штатлари Эронга қарши ўз санкцияларига истисно киритиши мумкин.
Нашрдан таъкидлашларича, бу каби қадамлар Европа иттифоқининг Эрон масаласи бўйича позицияси билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга қарши санкциялари йўлидаги жиддий тўсиқлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026