Жаҳон | 10:50 / 02.11.2018
20891
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Исроил Сурияда С-300’дан хавотирда

Фото: РИА «Новости»

Исроил армияси Сурия ҳудудида 17 сентябрдан сўнг, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россияга тегишли Ил-20 ҳарбий самолётини уриб туширганидан кейин бирорта ҳарбий амалиётни ўтказмаган. Бу ҳақда Contra Magazine ёзмоқда.

Нашрдан эслатишларича, Исроил ҳарбийлари минтақада Россиянинг С-300 зенит ракета мажмуалари пайдо бўлган тақдирда ҳам, Сурия ҳудудида бомбардимонларни тўхтатмасликка бир неча марта ваъда қилишганди. Бироқ, Ил-20 қулаганидан сўнг, Исроил ОАВ Сурия бўйича ҳужумлар ҳақида бирорта ҳам хабар бермади.

Contra Magazine ҳужумлар юз бераётгани, аммо улар бўйича ОАВда хабарлар эълон қилинмаётгани ҳақидаги версияни чиқариб ташлади. Унинг тахминига кўра, бундай вазият минтақага етказиб берилган Россия қурол-яроғи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Сурия бўйича янги махсус вакил тайинлаганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш ташкилотнинг Сурия бўйича махсус вакили лавозимига дипломат Гейр Педерсенни танлади. Педерсен ушбу лавозимда Стаффан Де Мистура ўрнини эгаллайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид