Жаҳон | 21:22 / 03.11.2018
17146
1 дақиқада ўқилади

Эрон оммавий равишда қирувчи самолётлар ишлаб чиқара бошлади

Фото: EPA-EFE/DEFENSE MINISTRY OF IRAN

Эрон оммавий равишда Kowsar қирувчи самолётларини ишлаб чиқара бошлади.

“Яқин орада зарур сондаги самолётлар ишлаб чиқарилиб, ҳаво қўшинларига етказилади”, деб айтган Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий қирувчиларни ишлаб чиқаришни бошлаш маросимида.

Эрон ҳукуматининг таъкидлашича, Kowsar 100 фоиз Эронда ишлаб чиқилган, у илғор авионика ва кўп мақсадли радарга эга. Бироқ баъзи мутахассисларнинг фикрича, самолёт АҚШда 1960-йилларда ишлаб чиқарила бошланган Northrop F-5 самолётининг нусхаси ҳисобланади.

Kowsar август ойида тақдим қилинганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид