Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: Россия АҚШ ҳимоясини заифлаштирмоқда
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Россия томони Қўшма Штатлар ҳимоясини заифлаштирмоқда. Бу ҳақда у телебошловчи Шон Хеннитига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Помпеонинг сўзларига кўра, Трамп Россия билан яхши муносабатларга эришмоқчи эканини аниқ кўрсатган.
«Улар (руслар) муаммолар, қийинчиликлар келтириб чиқармоқда, Америка ҳимоясини заифлаштирмоқда», - деди Помпео.
Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун Россия томони ракеталар тўғрисидаги битимлар ва бошқа имзоланган келишувлар доирасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга қайтиши керак. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Россия билан мулоқотни давом эттириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО қирувчилари Россия бомбардимончилари сабабли ҳавога кўтарилганди.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
10:45
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30