Жаҳон | 19:19 / 03.11.2018
28374
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ядровий қуролини ривожлантириш билан таҳдид қилди 

Фото: AP Photo/Evan Vucci

Шимолий Корея агар АҚШ иқтисодий санкцияларни бекор қилишни бошламаса, ядровий қуролини ривожлантириш сиёсатини яна бошлашга тайёрлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.  

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги бир вақтда иқтисодий ривожланиш ва ядровий қурол ишлаб чиқариш сиёсати қайтиши айтилган баёнотни чоп этган. Баёнотда айтилишича, бу агар АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан санкцион сиёсатини ўзгартирмаса юз беради.

Шимолий Корея раҳбариятининг бу баёноти АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг АҚШ Пхеньян ядровий дастурини тўлиқ йўқ қилганига ишонч ҳосил қилмагунча, санкциялар тўлиқ сақланиб қолиши ҳақидаги сўзларига жавоб бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид