Жаҳон | 12:03 / 04.11.2018
14075
2 дақиқада ўқилади

Куба раҳбари Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан келди

Фото: Globallookpress

Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раиси Мигель Диас-Канель Бермудес 4 ноябрда Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан келди.

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Куба етакчиси самолёти Пхеньяндаги Сунан аэропортига қўнган.

Диас-Канель ва унинг рафиқасини Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин рафиқаси билан кутиб олган. 

Куба раҳбари бундан аввал Россияга ташриф амалга оширган.

Диас-Канель ва Ким Чен Ин ўртасидаги расмий музокаралар 5 ноябрда бўлиб ўтади. Куба етакчиси ташрифи давомида Шимолий Корея парламенти раиси Ким Ён Нам билан ҳам учрашади.

Куба матбуотининг маълум қилишича, икки етакчи ўртасидаги музокараларда гап Куба ва Шимолий Кореянинг халқаро ташкилотлар, жумладан БМТдаги ўзаро ҳамкорлиги ҳақида боради. 

Икки давлатни узоқ йиллик дўстлик ва яқин сиёсий ҳамкорлик боғлайди. Жумладан, Куба Шимолий Кореядан халқаро санкциялар олинишини қўллаб-қувватлайди ҳамда Шимолий ва Жанубий Кореянинг ташқи аралашувларсиз ягона давлатга  бирлашиши тарафдори ҳисобланади.

Мавзуга оид