Ички сайёҳлар учун чегирмалар эълон қилинди: Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!
Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, транспорт ташкилотлари ва умумий овқатланиш жойлари мамлакат бўйлаб саёҳат қилишни истовчилар учун чегирмалар тақдим этади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бутун республика бўйлаб 123 меҳмонхона, 54 транспорт ташкилоти, 90 умумий овқатланиш жойлари (ресторанлар) чегирмалар тақдим этади. Бу давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланаётгани, шунингдек паст туристик мавсум давридан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилинаётганига ишора қилади.
Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, марказий кўчалар ва аҳоли зич жойлашган жойларда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурига оид реклама баннерларини ўрнатиш бўйича ишлар бошланган. Бугунга келиб ўрнатилган баннерлар сони 250 тадан ошган бўлиб, 320 тагача етказилиши кўзда тутилган.
Жойларга сайёҳларни жалб қилувчи объектларни жойлаштириш йўли орқали минтақаларнинг туристик салоҳиятини ёритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бундай тадбирларнинг ўтказилиши маҳаллий аҳолининг мазмунли ҳордиқ олиши ва паст туристик мавсумда туризм объектлари бандлигини таъминлашга қаратилган.
Чегирмаларга оид батафсил маълумотни Қўмитанинг расмий веб-сайти www.uzbektourism.uz ёки 71 233 67 19 телефон рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.
Мавзуга оид
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
16:19 / 31.08.2024