Спорт | 15:07 / 05.11.2018
20311
2 дақиқада ўқилади

«Реал» сафида «Олтин тўп»га номзод бўлган футболчи бутсаларини михга илди

Нидерландия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт футболдаги фаолиятига якун ясаганини эълон қилди.

35 ёшли футболчи август ойидан буён Даниянинг «Эсбьерг» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У сўнгги вақтларда кетма-кет жароҳатлар ола бошлаган.

Фото: Getty Images

«Буни тўхтатишим керак, деб ўйлаяпман. Мен бу ерга футбол ўйнаш учун келганман, даволаниш учун эмас. Иложи борича узоқроқ вақт тўп суришни истаган эдим, аммо бунинг имкони бўлмади», - деб айтган ван дер Вартдан иқтибос келтирди Voetbalprimuer.

Рафаэль «Аякс» тарбияланувчиси саналади. У катталар футболидаги фаолиятининг дастлабки йилларида (1999-2005) амстердамликлар таркибида ўйнаган. Шундан сўнг Германияда «Ҳамбург» (2005-2008, 2012-2015), Испанияда «Реал» (2008-2010) ва Англияда «Тоттенҳэм» (2010-2013) каби жамоалар либосини кийган. У 2001-2013 йилларда Нидерландия терма жамоаси аъзолигида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

Қўшимча қилиш жоиз, ван дер Варт 2008 йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун номзодлар рўйхатига киритилган, аммо мукофот ўша вақтда «Манчестер Юнайтед» аъзоси бўлган, кейинчалик ўз жамоадошига айланган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга насиб этган эди.

Фото: Getty Images

Мавзуга оид