Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси Россияда ватандошлар билан учрашмоқчи
6-8-ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ташриф чоғида Москва шаҳрида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлиснинг Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича Комиссия мажлиси, савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган икки давлат бизнес вакилларининг Савдо-саноат палатасидаги давра суҳбатида иштирок этиш кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакиллари ҳамда Россияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026