Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс роботларга солиқ жорий этилишини башорат қилди
Фото: AP Photo/Julio Cortez
Microsoft корпорацияси асосчисининг фикрича, бу одамларга иш ўринларини сақлаб қолиш имконини беради. У бу ҳақда Nikkei газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Солиқ солинишининг асосий ғояси шундаки, сиз капитал ёки иш кучидан солиқ йиғасиз, робот эса капиталдир. Ҳозирда иш кучига солинадиган қатор солиқлар мавжуд, масалан, даромад солиғи, аммо вақти келиб одамлар иш ўринларини сақлашга эҳтиёж сезади, оддий ходимларга бўлган талабни ошириш учун турли чегирма ва субсидияларга эга бўламиз", деди Гейтс.
"Агарда одамларни ишга олиш ўрнига робот сотиб олишга қарор қилсангиз, буни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Аммо солиқ солиш тизими сизни ҳар қандай ҳолатда одамларни ёллаш имкониятини кўриб чиқишга мажбур қилади. Ҳозирда эса бунинг акси бўлмоқда", деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
07:59 / 22.12.2025
Star Wars’га ўхшаш Phantom: АҚШдаги янги ҳарбий ҳуманоид лойиҳа
19:54 / 10.12.2025
Аш-Шаръадан Билл Гейтс, Клинтонгача: Доҳа форуми қандай ўтди?
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
07:45 / 17.11.2025