Жаҳон | 17:10 / 06.11.2018
7914
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини нотўғри деб атади

Фото: AA / Murat Kula

Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдўған АҚШ томонидан Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни нотўғри деб атади. 

"Биз бундай санкцияларга бўйсунмаймиз. Мен бу санкциялар киритилишини тўғри қарор деб ҳисобламайман. Мазкур қадам дунёдаги мувозанатни бузишга қаратилган", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда NTV телеканали.

Бундан ташқари, Эрдўған санкциялар "халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос келмаслигини" яна бир бор таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Анқара "империалистик дунёда яшашни" истамайди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда унинг мамлакати Эрондан йилига 10 млрд куб метр газ сотиб олади.

2018 йил май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг Теҳрон билан келишувдан чиқишини маълум қилганди. У ўшандаёқ Эронга нисбатан барча чекловлар тикланишини ҳамда у билан ҳамкорлик қиладиган давлатларга ҳам санкциялар қўлланилишини билдирганди.

Санкцияларнинг биринчи қисми 7 авгус т куни, иккинчи қисми эса 5 ноябрдан кучга кирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид