Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола «Ман Сити» билан шартномани хуфёна имзолагани маълум бўлди
Football Leaks маълумотига кўра, Гвардиола билан шартнома имзолаш жараёни махфий бўлган.
Мутахассис 2015 йил 10 октябрь куни «Манчестер Сити» билан хуфёна шартнома имзолаган.
«Манчестер Сити»да ўтказган дастлабки мавсумда Гвардиола 13,5 миллион фунт ишлаб олган, 1 йилдан сўнг қиймат 16,75 миллионга етган.
Инглиз клуби Гвардиола билан келишиб олганини сир тутган. Битимдан бир неча ҳафта ўтгач, Sunday Mirror журналисти «Сити» спорт директори Чики Бегиристайн Барселонада Гвардиола билан учрашганини ёзган ва томонлар шартнома ҳақида келишиб олганини тахмин қилган.
Шундан сўнг, «Манчестер Сити» матбуот котиби Саймон Хегги журналистга қўнғироқ қилиб, хабарни ўчириб ташлашни сўраган. Бошқа матбуот нашрларидан эса бу хабарга эътибор бермасликни сўраган.
Мавзуга оид
19:53 / 23.09.2025
«Унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор» – Гвардиола Ҳусанов ҳақида
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025