Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ўзгасайёраликларни топиш мақсадида коинотга лазер йўналтиришмоқчи
АҚШнинг Массачусетс технологик институти олимлари олис коинотга йўналтирилиши режалаштирилаётган улкан лазер лойиҳасини тақдим қилишди. Олимларнинг айтишича, бундай ёндашув ўзгасайёраликлар билан тезроқ учрашишга имкон беради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Физикларнинг таъкидлашича, лазер қурилмасининг қуввати лазер нурини 20 минг ёруғлик йилига тенг масофагача йўналтириш имконини беради. Лазер нури ўзгасайёраликлар мавжуд бўлса, улар учун ўзига хос маёқ вазифасини бажаради.
Қуввати 1-2 мегаваттни ташкил қиладиган лазер мажмуаси сайёрамизни 30 метрлик телескоп орқали “ёритиб туради”. Олимларнинг таъкидлашича, бундай технология ёрдамида кўплаб экзосайёралар шаклланган, Қуёшга энг яқин юлдуз – Проксима Центаврада мавжуд бўлиши мумкин бўлган онгли жонзотлар билан алоқани ўрнатиш мумкин бўлади. Олимлар лазер ёрдамида “боғланмоқчи” бўлаётган нуқталардан кейингиси Қуёшдан 39,5 ёруғлик йили узоқлигида бўлган TRAPPIST-1 юлдузи бўлади.
Мавзуга оид
22:59 / 13.05.2026
Ўзбекистоннинг илк космонавти 2028 йилда коинотга учирилади
10:38 / 21.04.2026
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
22:12 / 05.04.2026
«Артемида-2» миссияси экипажи Ойга саёҳатдан илк суратларни намойиш этди
01:18 / 22.12.2025