Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бор аёл коинотга парвоз қилди
Аёл етти йил аввал тоғ велосипедида ҳалокатга учраши оқибатида умуртқасидан жароҳатланган, лекин бу унинг коинотга парвоз қилиш ҳақидаги орзуси амалга ошишига тўсқинлик қилмади.
Оёқлари фалаж бўлган германиялик аёл Blue Origin ракетасида беш нафар йўловчи билан коинотга 10 дақиқалик парвозни амалга оширди.
«Бу энг зўр тажриба бўлди!» — деди Михаэла Бентхаус парвоздан сўнг.
У етти йил аввал тоғ велосипедида ҳалокатга учраши оқибатида умуртқасидан жароҳатланганди, лекин бу унинг коинотга парвоз қилиш ҳақидаги орзуси амалга ошишига тўсқинлик қилмади.
«Менга нафақат манзара ва микрогравитация, балки парвоз жараёнининг ўзи ҳам ёқди. Парвознинг ҳар бир босқичи ажойиб бўлди», — деди у.
Бентхауснинг сўзларига кўра, у велоҳалокатдан сўнг имконияти чекланган инсонлар учун «дунё қанчалар қўл етмас бўлиб қолишини англаб етган».
Михаэла Бентхаус Европа космик агентлигида аэрокосмик ва мехатрон тизимлар бўйича муҳандис бўлиб ишлайди.
Мавзуга оид
21:48 / 06.10.2025
Хитой зонди Ер фонида 43 млн км масофадан селфи олди
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
16:10 / 27.03.2025
Олимлар биринчи марта Нептундаги қутб ёғдуларини тасвирга олди
12:49 / 06.02.2025