Тошкент вилояти ИИБнинг янги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғига 3 нафар янги ўринбосар тайинланган.
Жумладан, подполковник Рустамжон Холмирзаевич Дўстматов Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Подполковник Алиахмед Омонович Чориев Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган.
Подполковник Азизхон Абралханович Агзамов эса Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғига айланган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш масалаларига бағишлаб ўтказилган селектор давомида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида шу йилнинг январидан буён ишлаб келаётган подполковник Абдумалик Абдуқодирович Алламуродов ишдан олинганди.
15 октябрь куни унинг ўрнига полковник Тоҳир Арипов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024