Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Омадсиз кишиларнинг 7 та одати
Агар ўзингизда бу каби хулқ-атворни сезсангиз, билингки, бирор нарсани ўзгартириш вақти етди.
- Ҳар қандай имкониятда муаммони кўриш
Омадсиз ҳар қандай яхши ишнинг ҳам салбий жиҳатини излайди. Ўзининг бекорчилигини оқлаш учун эҳтимолдаги салбий оқибатларни баҳона қилади. У кўпинча ўзгаларнинг омадли экани ҳақида гапиради. Шу йўл билан ўзининг бирор улкан мақсадга етиша олмаслигини яширади.
- Масъулиятни ўзгаларга юклаш
Ўз-ўзига бўлган ишончнинг етишмаслиги қурбон сифатида кўринишга олиб келади. Омадсизликларида ўзгаларни айблайди.
- Доимий равишда ўзини оқлаш
У кўпинча жавоб тариқасида “Бу менинг ишим эмас”, “Мен ҳеч нарса учун жавобгар эмасман” қабилидаги ибораларни қўллайди.
- Мағлубиятга тезда таслим бўлиш
Омадсиз киши орзусидан воз кечиб, янги орзу ортидан иш жойини тез-тез ўзгартириши мумкин. Бироқ ҳеч нима қилмаслик учун доим баҳона топади.
- ТВ ва лотереяларга тобелик
Омадсиз фойдали ишлар ўрнига телевизор экрани рўпарасида жуда кўп вақт ўтказади. Бундан ташқари, у бир лаҳзада бойиш ҳақида орзу қилади.
- Ўзгаларнинг маъқуллашини кутиш
Омадсиз ўзгаларга манзур бўлишга ҳаракат қилади. У ўзи ҳақидаги тасаввурни атрофдагилар фикрига қараб шакллантиради.
- Ўзи нима исташини билмаслик
Омадсиз дарҳол мукофот олишни истайди. Унинг фикрлари жуда тез ўзгаради. У ўзини тушунмайди ва ҳаётдаги мақсадини топа олмаслиги мумкин.
Мавзуга оид
12:39 / 25.03.2026
“Бу псевдомутахассисларнинг маркетинг найранги”: инстаграмдаги “психологлар” ҳақида
10:38 / 10.11.2025
Оиладаги тинчлик фақат муҳаббатдан эмас — ҳар ёшнинг ўз психологияси бор
19:27 / 25.10.2025
Куз келди, лекин ҳис қилинмаяпти. Бу — хавотирланиш учун сабабми?
10:58 / 23.10.2025