Жаҳон | 08:20 / 11.11.2018
3117
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда кўчки вақтида 10 киши ҳалок бўлди  

Фото: AP

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри яқинидаги Нитерой шаҳарчасида кўчки вақтида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 10 ноябрь кечки вақт Globo телеканали маълум қилди.  

Кўчки оқибатида 9 та турар-жой биноси ва пиццерия тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган. Воқеа жойида 70 га яқин қутқарувчи иш олиб бормоқда.   

11 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Камида 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. “Биз улар ҳали тирик бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб ишламоқдамиз”, деб айтган ўт ўчириш хизмати бошлиғи Роберту Робадей.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўчкига охирги кунлар Рио-де-Жанейрода кузатилаётган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид