21:30 / 11.11.2018
5529

«Челси» ўз уйида очко йўқотди

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-Лигасининг 12-тур учрашувлари доирасида «Эвертон» билан ўйнади. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмай қолди - 0:0.

«Челси» АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирган бўлсада (12 учрашувда 8 ғалаба ва 4 дуранг), турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди. Лондонликлар кетма-кет икки учрашувдаги ғалабадан кейин яна очко йўқотишга мажбур бўлишди.

«Челси» айни вақтда 28 очкога эга, жамоа турнир жадвалида «Сити» (29) ва «Ливерпуль» (30) жамоаларидан ортда қолмоқда, «Эвертон» 19 очко билан — 9-ўринда жойлашган.

Кейинги турда Маурицио Сарри жамоаси «Тоттенҳэм Ҳотспур» меҳмони бўлади, «ирислар» «Кардифф Сити»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 24 ноябрь кунига белгиланган.

Англия чемпионати
12-тур
Челси – Эвертон 0:0
 (0:0, 0:0)
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 82), Жоржиньо (Фабрегас, 64), Виллиан (Педро, 68), Канте, Азар, Мората.
Эвертон – Пикфорд, Кин, Динь, Коулмэн, Мина, Бернард (Лукман, 64), Андре Гомеш, Уолкотт, Сигурдссон (Джагелка, 76), Ришарлисон (Кэлверт-Льюин, 89), Гуйе.
Огоҳлантиришлар: Мина (22), Жоржиньо (28), Канте (33), Бернард (45), Рюдигер (45), Пикфорд (73), Мората (87).

Top