Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея автомобиль ҳамда темир йўлларни бирлаштирмоқчи
Фото: REUTERS
КХДР ва Корея Республикаси душанба куни икки мамлакат автомобиль ҳамда темир йўлларини бирлаштириш бўйича амалий музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказмоқда. Жанубий Кореянинг бирлашув ишлари бўйича вазирлиги хабарига кўра, учрашув Кэсон шаҳрида, Кореялараро алоқа офисида бўлиб ўтяпти.
«Музокаралар чоғида томонлар шарқий соҳилбўйидаги йўлларнинг ҳолати бўйича биргаликда тадқиқотлар ўтказиш режасини муҳокама қиладилар», - дея таъкидланади хабарда. Ушбу масала бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи учрашуви 13 август куни бўлиб ўтди, деб қайд этади вазирлик.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин апрель ойида бўлиб ўтган, ўн йил ичидаги биринчи Кореялараро саммитда Корея яриморолининг тинчлиги, фаровонлиги ва бирлашуви ҳақидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат темир йўллари ва автомагистралларини бирлаштириш нияти ҳам келишувлар орасига қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея КХДРга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирганди.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025