Ўзбекистонга Россиядан сайёҳлар оқими 1,3 баробарга ошди

Фото: KUN.UZ
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Россиядан 350 минг сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўп, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Новосибирскда мамлакат сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотида.
«Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида мамлакатга ташриф буюрувчилар сони 3,9 миллионга етди. Фақат Россиядан тўққиз ой ичида сайёҳлар сони 350 мингни ташкил қилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 270 минг эди», - дея айтиб ўтди элчи.
Ўзбекистон делегациясининг маълумотига кўра, ўтган йил давомида республикага 1,9 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Асадовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси сайёҳларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда: фақат жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 190та янги туроператор иш бошлади, 2017 йилда эса бу кўрсаткич 128та эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AirClad Ўзбекистонга мобил мини-меҳмонхоналар бўйича таклиф билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

16:40 / 14.05.2025