Жамият | 12:33 / 13.11.2018
93910
1 дақиқада ўқилади

Бухородаги институт ўқитувчиси талабаларга қўл кўтаргани учун ишдан олинди

Бухорo Муҳандислик институтида олий математика ўқитувчиси Муҳиддинов Рамазон эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, бунга ўқитувчи талабаларни ургани сабаб бўлди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда институт ўқитувчиси талабаларни галстуги бўлмагани учун калтаклагани тасвирланган видео тарқалганди. 

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг мартида содир бўлган.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Бу видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўқитувчига чора кўрилган.

Бундан ташқари, деканга, декан ўринбосари ва яна икки ўқитувчига ҳайфсан берилган.

Бундан олдинроқ Наманганда коллеж ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклагани тасвирланган видео ҳам тарқалганди.

Мавзуга оид