Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия 83 та давлатдан Гулен тарафдорларининг топширилишини талаб қилди
Туркия 83 та давлатдан Фатҳулла Гулен бошчилик қилувчи FETO ҳаракатининг 452 аъзоси топширилишини талаб қилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилган.
“FETO’нинг хорижий бўлимлари бошлиқлари бўйича олиб борилган тергов доирасида 452 кишининг топширилишига сўров тайёрланди. Бу сўровлар улар аниқланган 83 давлатга жўнатилди”, деб айтган Човушўғлу.
Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси содир этилган давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаб келади. Анқара Вашингтондан АҚШда яшовчи ва Туркияда сиртдан ҳибсга олинган Гуленнинг топширилишини талаб қилиб келади. Гуленнинг ўзи эса тўнтарувга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
14:08
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026