Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда «марихуана»нинг бозори чопмади
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора масъул ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш мақсадида Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистон фуқаролари — ака-ука А.Ж. ва Х.Ж.лар харидорга сотиш мақсадида целлофан пакетга ўралган тахминан 200 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини электрон тарозида ўлчаб, 4 млн сўмга келишган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Шундан сўнг ака-укалар берган кўрсатмаларга аниқлик киритиш мақсадида уларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яна тахминан 75,78 грамм қуруқ ҳолдаги, «марихуана» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт маълумотномасига кўра, далилий ашё сифатида олинган модданинг соф оғирлиги 273,68 граммни ташкил этиб, у қуритилган ҳолдаги «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
12:22 / 22.01.2026